Лойиҳаларга қайтиш

Gusak

Сув сотиш нуқталари учун

Лойиҳа ҳақида

Gusak — сув сотиш нуқтаси фаолиятини ҳисобга олиш учун Telegram Mini App. Унда сотув ва касса, харажатлар, сув етказувчи билан ҳисоб-китоб ва ҳисоботлар юритилади. Тизимнинг иккинчи қисми — счётчик қурилмаси: ESP32 платасига ўрнатилган дастур сув ўлчагич кўрсаткичини Wi-Fi орқали иловага ўзи юборади, шунда рақам қўлда ёзилмайди. Бизнес эгаси «бос» операторларни таклиф ҳаволаси орқали қўшади.

Имкониятлар

  • Сотув ва касса ҳисоби
  • Харажатлар
  • Сув етказувчи билан ҳисоб-китоб
  • Счётчик қурилмаси билан ишлаш
  • Бос ва оператор роллари
  • Ҳисоботлар
  • Обуна ва тизим ҳисоби (Payme, Click)

Компютер учун илова

Савдо нуқтасидаги компютерда ишлаш учун. Telegram ва браузер версияси ўз ҳолича қолади.

Suvsotar — савдо нуқтаси компютери учун

Suvsotar иш столи интерфейсини алоҳида дастур ойнасида очади: браузер панеллари, манзил қатори ва бошқа варақлар кўринмайди, ўз профили билан тўлиқ экранда ишлайди. Ичида ўша веб интерфейс ишлагани учун янгиланиш ўзи келади — дастурни қайта ўрнатиш керак эмас.

Windows · Edge ёки Chrome ўрнатилган бўлиши керак · 41 KB · версия 1.0.0.0

Юклаб олиш

Файл рақамли имзоланмаган, шунинг учун Windows огоҳлантириш кўрсатиши мумкин. Бундай ҳолда қўшимча маълумотни очиб, дастурни ишга туширишга рухсат беринг.

Файлни текшириш учун SHA-256: 1D1627AF68782BE5F532CFA2D2FC6E8C19A0E4F5B0A9A6452DB7CEC8267526E2

Telegram bot

Mini App шу бот орқали очилади.

Қурилмага дастур ўрнатиш

Версия 0.5.0 · ESP32 (ESP32-WROOM-32, DevKit)

Нима керак

ESP32 платаси, маълумот узатадиган USB кабел (фақат зарядлайдигани ярамайди) ва компютерда Chrome ёки Edge браузери. Телефонда ва Telegram ичида ўрнатиш тугмаси ишламаслиги мумкин.

  1. 1

    Дастурни ўрнатиш

    Платани USB кабел билан компютерга уланг ва ўрнатиш тугмасини босинг. Очилган ойнада портни танланг (CP210x, CH340 ёки USB Serial) → Connect → Install Gusak → Install. 1–2 дақиқа кутинг, охирида Installation complete чиқади.

    Erase device саволи: янги плата ёки бошқа мижозга ўтказилаётган плата учун белгиланг — ҳаммаси тозаланади. Шу мижознинг платасига қайта ўрнатаётган ва Wi-Fi созламалари сақлансин десангиз — белгиламанг. Порт рўйхатда чиқмаса, бошқа кабел ёки бошқа USB уясини синанг; ўрнатиш бошланмаса, BOOT тугмасини босиб туриб қайта уриниб кўринг.

  2. 2

    Қурилмани мижозга улаш

    Платани токка уланг — у Gusak-XXXX номли Wi-Fi тармоғини очади, пароли gusak12345. Телефондан шу тармоққа уланинг, созлаш саҳифаси ўзи очилади (очилмаса — 192.168.4.1). Бос иловасида: Созламалар → Счётчик қурилмаси → «Янги қурилма улаш» — илова 8 рақамли код беради, у 30 дақиқа амал қилади. Созлаш саҳифасида мижознинг Wi-Fi тармоғини танлаб, паролини ва кодни ёзинг → Сақлаш.

    Бир дақиқа ичида қурилма бос иловасида «уланди» деб чиқади. Чиқмаса, Gusak-XXXX тармоғи яна пайдо бўлади: унга уланиб хато сабабини кўринг — Wi-Fi пароли ёки код нотўғри.

Кейинги янгиланишлар Wi-Fi орқали келади: бос иловасидаги «Қурилма дастурини янгилаш». Қурилмани қайта созлаш керак бўлса, платадаги BOOT тугмасини 5 сония босиб туринг.

Ўрнатиш саҳифасини очишЎрнатиш компютерда, Chrome ёки Edge браузерида бажарилади.