«ELHISOB» МЧЖ — Ўзбекистонда фаолият юритувчи software компания. Биз мобил иловалар, Telegram Mini App ва веб тизимлар яратамиз — бизнеснинг дафтар ва телефон қўнғироқлари билан юритилаётган ишини бошқариладиган рақамли тизимга ўтказамиз. Сизни ўз ҳудудингизда агентимиз бўлишга таклиф қиламиз.
Фарқи — нимага бириктирилишингизда: ҳудудгами ёки ўз брендингизгами. Иккаласини бирлаштириш ҳам мумкин.
1
Ҳудудий агентлик
Ўз шаҳрингиз ёки туманингизда ишлайсиз
Сиз битта ҳудудга — шаҳар ёки туманга — бириктириласиз. Ўша ҳудудда тизимларимиздан фойдаланадиган ҳар бир мижоз сизники: уни сиз улайсиз, сиз ўргатасиз, тушумидан фоизни сиз оласиз. Бренд бизники бўлиб қолади — мижоз «Suv Kerak», «Yo‘l Yo‘lakay» деган танишномларни кўради.
Ҳудуд сизга бириктирилади — бир жойда иккита агент бўлмайди
Янги мижозни ўзингиз улайсиз ва кабинетда рўйхатга оласиз
Фоиз ҳар ойда келаверади — мижоз ишлаган сайин
Илова, сервер, янгиланиш ва қўллаб-қувватлаш бизда
Бошлаш учун сармоя керак эмас: маҳсулот тайёр ва ишлаб турибди
Фоиз қандай ҳисобланади
Ҳақ буюртма бажарилган ҲУДУД бўйича ёзилади, бажарувчининг яшаш жойи бўйича эмас. Тошкентлик ҳайдовчи Самарқанд шаҳрида буюртма бажарса — ҳақни Самарқанд шаҳар агенти олади.
2
Бренд агентлик
Иловалар сизнинг номингиз ва брендингиз билан чиқади
Бу — «оқ ёрлиқ»: ичи бизнинг тизим, усти сизнинг брендингиз. Сервер, буюртмалар, хизматлар ва янгиланишлар ўша-ўша қолади; фақат илованинг номи, логотипи ва ранги сизники бўлади. Мижоз телефонига сизнинг иловангизни ўрнатади ва сизнинг брендингизни кўради — биз ортда турамиз. Ҳозир бу шаклда «Fast Go» шеригимиз ишлаяпти, яъни йўл синалган.
Илова номи, иконкаси, очилиш экрани ва ранги — сизники
Йўловчи иловаси ҳам, ҳайдовчи иловаси ҳам сизнинг брендингиз билан брендланади
Telegram Mini App ҳам сизнинг логотипингиз билан очилади
Play Market'да сизнинг брендингиз билан алоҳида илова бўлиб туради
Сервер, янгиланиш, хавфсизлик ва техник хизмат бизда қолади
Ўз ҳудудингиз ҳам бўлса — иккала агентлик турини бирлаштириш мумкин
Фоиз қандай ҳисобланади
Буюртма сизнинг иловангиздан келса ЁКИ уни сизнинг ҳайдовчи иловангиздаги ҳайдовчи бажарса — фоиз сизга ёзилади. Бренд серверда аниқланади, шунинг учун уни сохталаштириб бўлмайди.
Иккала агентлик турида ҳам агент комиссияси фақат ҳақиқий буюртма тушумидан ҳисобланади — ҳадя қилинган бонус ҳисобидан бажарилган буюртма кирмайди. Комиссия ставкаси шартномада белгиланади ва ҳар бир ҳудуд, ҳар бир бренд учун алоҳида, индивидуал келишилади.
Агент бўлиш учун давлат рўйхатидан ўтган бўлишингиз шарт: якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) ёки «ўзини ўзи банд қилган» шахс. Шартнома ва тўловлар шу асосда расмийлаштирилади.
Нима таклиф қиласиз
Еттита маҳсулот ҳам ишлаб турибди. Сиз тайёр иловани таклиф қиласиз, ваъдани эмас.
«Suv Kerak» — ичимлик суви етказиб бериш
Мижоз учун Mini App ва етказиб берувчи учун илова, буюртмаларни ҳудуд бўйича тақсимлаш, баланс ва қарздорлик назорати, раҳбар учун ҳисоботлар, ичида СИ ёрдамчиси.
Тарозибон ва раҳбар учун Mini App: юк хатлари оқими, склад ва касса ҳаракатининг боғланиши, эълонлар тахтаси. Қабул қоғоздан чиқади, баланс реал вақтда кўринади.
Жарима майдони ва махсус турар жой учун тизим: автомобилни қабул қилиш ва чиқариш, сақлаш кунлари ўзи саналади, тўлов ўзи ҳисобланади, ЙПХ учун ойлик ҳисобот ўзи шаклланади.
Бозор ва савдо мажмуалари учун: ҳар бир дўконнинг депозит ҳисоби, ижара ва қўриқлаш ойда бир марта ўзи кесилади, электр сарфи ҳисоблагич қурилмасидан келади, тўлдириш Payme, Click, нақд ёки терминал орқали.
Томчилатиб суғориш тизимларини қурадиган ва таъмирлайдиган пудратчилар учун: смета ўзи ўқилиб, материал лимитларига айланади, ҳар бир харид объект лимитидан ечилади, перелимит дарҳол кўринади. Касса, бригада ва таъминотчилар билан ҳисоб-китоб — шу тизимда, Telegram боти ҳам бор.
Ҳудудингизда уланган ҳар бир мижоздан комиссия оласиз.
Шартлар индивидуал
Комиссия миқдори ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида келишилади. Шартлар бир хил эмас — ҳар йўналиш бўйича келишишга тайёрмиз.
Корпоратив мижоз — катта улуш
Жисмоний шахс эмас, компания олиб келсангиз, улушингиз сезиларли даражада кўп бўлади.
Шахсий кабинет
Ҳисобланган маблағни ўзингиз кўриб турасиз. Ҳисоб-китоб очиқ ва баҳсга ўрин қолдирмайди.
Тайёр эко муҳит
Кабинет, Telegram бот, ҳисоботлар ва ўзаро ҳисоб-китоб — ҳаммаси тизим ичида.
Ўқитиш ва қўллаб-қувватлаш
Маҳсулот билан ишлашни ўргатамиз ва дастлабки мижозларда ёрдам берамиз.
Буюртма асосида ишлаб чиқиш
Тайёр маҳсулотлардан ташқари, биз исталган мураккабликдаги ҳисоб-китобни рақамлаштирамиз. Агар мижозингизда «ҳамма нарса Excel ва дафтарда юритилса» — бу бизнинг ишимиз. Ишлаб чиқишга олиб келинган корпоратив мижоз учун ҳам комиссия тўланади.
CRM ва ERP тизимлар
Склад ва касса ҳисоби
НСБУ счётлар режаси бўйича бухгалтерия
Логистика ва маршрутлар
Тўлов тизимлари билан интеграция
Telegram ботлар ва СИ ёрдамчилар
Қандай бошланади
1
Боғланасиз
Телефон, Telegram ёки сайтдаги форма орқали ёзасиз.
2
Шартларни келишамиз
Ҳудуд, йўналиш ва комиссияни биргаликда белгилаймиз.