Иловани нолдан ёздириш, дастурчи ёллаш, сервер кўтариш шарт эмас. Бизнинг тизимимиз сизнинг номингиз ва логотипингиз билан чиқади: мижоз сизнинг брендингизни кўради, техникани биз кўтарамиз.
Буюртмани сизнинг ҳайдовчи иловангиздаги ҳайдовчи бажарса — фоиз яна сизга
Бренд серверда аниқланади, шунинг учун уни сохталаштириб бўлмайди
Қандай бошланади
1
Келишув
Бренд номи, ҳудуд ва фоиз ставкаси ёзма келишилади.
2
Бренд материаллари
Сиздан фақат уч нарса: ном, логотип ва асосий ранг. Қолганини биз тайёрлаймиз.
3
Илова йиғилади
Иконка, очилиш экрани, ранглар ва ботингиз уланади. Тизим коди ўзгармайди — фақат устидаги бренд қатлами.
4
Синов
Иловани ўзингиз синаб кўрасиз; тузатиш керак бўлса киритилади.
5
Чиқариш
Google Play'га биз ўз ҳисобимиздан чиқарамиз — сизда Play ҳисоби бўлиши шарт эмас. App Store'га эса илова сизнинг Apple ҳисобингиздан киритилади; iOS нусхаси ҳозир тайёрланмоқда. Шу билан бирга Telegram боти ва Mini App ишга тушади.
Агент бўлиш учун давлат рўйхатидан ўтган бўлишингиз шарт: якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) ёки «ўзини ўзи банд қилган» шахс. Шартнома ва тўловлар шу асосда расмийлаштирилади.
Бошлашга тайёрмиз
Бренд агентлик ҳар бир шерик учун алоҳида келишилади: қайси маҳсулот, қайси ҳудуд, қандай ставка. Ёзинг ёки қўнғироқ қилинг — батафсил гаплашамиз.