Ҳудудий ва бренд агентлар билан ишлашга тайёрмиз
ELHISOB маҳсулотларини ҳудудларга агентлар орқали тарқатишни бошлайди. Иккита йўл бор: ўз ҳудудингизда ишлаш ёки ўз брендингиз остида ишлаш. Иккаласида ҳам даромад бир марталик эмас — мижоз тушумидан фоиз: мижоз ишлаган сайин сиз ҳам оласиз.
Икки хил агент — фарқи нимада
Асосий фарқ нимага бириктирилишингизда.
- Ҳудудий агент — вилоят ёки туманга бириктириласиз. Ўша ҳудудда уланган ҳар бир мижоз сизники, унинг тушумидан фоиз сизга тушади.
- Бренд агент — ўз бренди бўлган шерик. Иловаларимиз сизнинг номингиз ва рангингиз билан чиқади, мижоз сизнинг брендингизни кўради; фоиз шу бренд тушумидан ҳисобланади.
- Иккаласини бирлаштириш ҳам мумкин: ўз ҳудудингизда ўз брендингиз билан ишлайсиз.
Агент нима олади
- Тайёр, ишлаб турган маҳсулот — ноллан дастур ёздириш ёки дастурчи ёллаш шарт эмас
- Тушумдан фоиз — мижоз тўлаган сайин, ҳар ой
- Ўз кабинетингиз: мижозлар, уланишлар ва ҳисоб-китоб бир жойда
- Ўқитиш ва қўллаб-қувватлаш — сотувдан кейин ёлғиз қолмайсиз
- Техник томон бизда: сервер, янгиланиш, хавфсизлик, тўлов тизимлари
- Ҳудуд сизга бириктирилади — бир ҳудудда иккита агент бўлмайди
Қайси маҳсулотлардан фоиз оласиз
Ҳудудий агент бўлгач, тайёр маҳсулотларимизнинг ҳар бирини ўз ҳудудингизга ўрнатишингиз ва ҳар бирининг тушумидан фоиз олишингиз мумкин.
- Suv Kerak — ичимлик суви етказиб бериш
- Mirob — якка етказиб берувчи учун
- Gusak — сув сотиш нуқталари
- Бозор ҳисоби — ижара, қўриқлаш ва электр
- EcoHisob — иккиламчи хом ашё қабули
- Жарима майдони — авто сақлаш
- Yo‘l Yo‘lakay — такси ва йўловчи ташиш
- Yuk Bor — юк ташиш
Яқин режадаги йўналишлар
Қуйидагилар ҳозир ишлаб чиқилмоқда. Тайёр бўлиши билан агентлар улар бўйича ҳам ишлай бошлайди — шартлар ўзгармайди.
- Техник кўрик
- Газ баллонларини синаш
- Бозор талабига қараб бошқа хизмат турлари
Бошқарув ва шаффофлик
Ҳар бир мижоз, ҳар бир тўлов ва ҳар бир фоиз тизимда ёзилади. Агент кабинетида қанча мижоз уланганини, қайси ойда қанча тушум бўлганини ва ҳисоб-китобингиз ҳолатини ўзингиз кўрасиз — биров айтиб туриши шарт эмас. Фоиз ставкаси шартномада белгиланади ва уни фақат тизим эгаси ўзгартира олади, шунинг учун рақам ўйналмайди.
Даромад ҳажми ҳудудингиздаги мижозлар сонига ва улар тушумига боғлиқ — бу бир марталик савдо эмас, узоқ муддатли шериклик. Шартлар ҳар бир ҳудуд ва ҳар бир бренд учун алоҳида келишилади.
Агентлик дастурини кўриш