Ижара ва қўриқлаш
- Дафтар билан
- Ҳар ой боши дафтарга қўлда ёзилади, биттаси эсдан чиқади.
- Тизимда
- Ойда бир марта ўзи кесилади; икки марта кесиш эса умуман мумкин эмас.
Дўкон депозити: ижара, қўриқлаш ва электр битта ҳисобда
Бозор ҳисоби — бозор ва савдо мажмуалари маъмурияти учун тизим. Ҳар бир дўконнинг битта депозит ҳисоби бор: ижарачи уни Payme, Click, нақд ёки терминал орқали тўлдиради, тизим эса ундан ойда бир марта ижара (майдон м² бўйича) ва қўриқлаш ҳақини, узлуксиз равишда эса сарфланган электр энергиясини кесади. Электр кўрсаткичи қўлда ёзилмайди — ҳисоблагич қурилмаси кВт·соатни ўзи юборади, тизим нархга кўпайтириб депозитдан ечади. Депозит тугаса электр ўзи ўчади, тўлангач ўзи ёнади. Ҳар бир тийин ўчириб бўлмайдиган журналга тушади: ким, қачон, қанча — шунинг учун «мен тўлаган эдим» деган баҳс ўз-ўзидан йўқолади.