Лойиҳаларга қайтиш
EcoHisob
Иккиламчи материаллар қабулини рақамлаштириш
Лойиҳа ҳақида
EcoHisob — иккиламчи материаллар (металл, пластик, қоғоз) қабул қилувчи пунктлар учун Telegram Mini Апп. Тортилган вазн дафтарга эмас, тизимга ёзилади; омбор ва касса ҳаракати бир-бирига боғланади, шунинг учун «қанча қабул қилинди ва қанча пул чиқди» саволи ҳар доим ёпиқ. Тарозибон ва раҳбар учун алоҳида кўриниш бор.
Имкониятлар
- Қабул: материал тури, вазн ва нарх бўйича ёзув
- Юк хати оқими — қабулдан омборга, омбордан чиқимга
- Омбор қолдиғи ва касса ҳаракати боғланган
- Бир нечта пункт ва тарозибонни бошқариш
- Эълонлар тахтаси (бозор) — сотиш ва сотиб олиш
- Telegram ичида ишлайди, алоҳида илова ўрнатиш шарт эмас