Буюртма ёзуви
- Дафтар билан
- Официант дафтарга ёзади, қоғоз йўқолади, таом эсдан чиқади.
- Тизимда
- Стол экранда очилади, таом ошхонага чипта бўлиб боради.
Чойхона, ресторан ва кафелар учун: официант, ошхона, касса ва омбор
Умумий овқатланиш — чойхона, ресторан ва кафелар учун ҳисоб тизими. Битта ташкилот остида бир нечта савдо нуқтаси бўлиши мумкин: ҳар бирининг ўз менюси, зали, терминаллари ва кассаси. Иш занжири оддий: официант столни очиб таом қўшади ва ошхонага юборади, ошпаз «Тайёр» дейди, официант ҳисоб беради, кассир тўловни қабул қилади. Ҳар бир муҳим амал журналга тушади — ким, қачон, қайси терминалдан. Ходимлар терминалда ўз PIN-коди билан ишлайди, бошқарувчи эса ҳаммасини браузердаги панелдан кўради.
Рўйхатдан ўтиш бепул ва бир неча дақиқа вақт олади. SMS кутиш шарт эмас — рақам Telegram орқали тасдиқланади.
https://obshipit-hisob-e31da280a7aa.herokuapp.com/register саҳифасини очиб «Telegram орқали тасдиқлаш»ни танланг. Очилган ботда «Start» ва «Рақамни юбориш» тугмасини босасиз.
Сайтга қайтиб исмингизни, ташкилот ва биринчи савдо нуқтаси номини, паролни киритасиз. 14 кун бепул синов шу ердан бошланади.
«Терминаллар учун PIN'ингиз» бир марта кўрсатилади — ўша заҳоти ёзиб олинг.
Намуна менюдан бошласангиз бўлади, кейин таом ва нархларни ўзингизга мослайсиз. Зал ва столларни қўшасиз — стол рақамлари ўзи давом этади.
Ҳар бир ходимга рол берасиз, PIN-кодни тизим ўзи яратади. Ходим терминалда фақат шу PIN билан ишлайди.
«Терминаллар» бўлимида терминал қўшасиз — 8 белгили код чиқади, у 24 соат амал қилади. Кодни терминалнинг ўзида киритасиз.
POS моноблокка қуйидаги дастурни ўрнатсангиз, терминал тўлиқ экранда очилади.





POS моноблок ёки оддий компютерга ўрнатилади. Планшет ва телефонда терминал браузерда ҳам ишлайверади.
Терминал интерфейси сайтда турибди — бу кичик дастур уни Edge ёки Chrome'да тўлиқ экранда, манзил қаторисиз очади. Биринчи ишга туширилганда иш столига ва автоюклашга белги қўяди, браузерни алоҳида профилда очади: шунда терминалнинг улаш коди сақланиб қолади. Чеклар ойна чиқмасдан чоп этилади. Дастурни янгилаб туриш шарт эмас — тизим янгиланса, терминал янги версияни ўзи олади. Чиқиш — Alt+F4.
Windows · Edge ёки Chrome · принтер Windows'да асосий бўлсин (қоғоз 58 мм) · 11 KB · версия 1.1.0.0
Юклаб олишФайл рақамли имзоланмаган, шунинг учун Windows огоҳлантириш кўрсатиши мумкин. Бундай ҳолда қўшимча маълумотни очиб, дастурни ишга туширишга рухсат беринг.